Қирғизистонда икки журналист товламачиликда айбланмоқда. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) хабар беришича, икки журналист фуқаролардан пул ундириш мақсадида ўз касбий фаолиятидан фойдаланиб келган.
Журналистлар йўл-патрул хизмати ўтказган рейд тадбирларида иштирок этиб, йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиб келган.
"Кейинчалик айрим журналистлар рейд давомида олинган видеолавҳаларни чоп этмаслик эвазига ҳайдовчилардан пул ундирган," - дейилади МХДҚ хабарида.
Ўз ҳаракатларига қонуний тус бериш учун журналистлар ҳайдовчидан қарз тилхатини ёздириб олган.
9 июль куни журналист ва оператор 2 минг доллар олаётган пайтида ашёвий далиллар билан ушланди. Улар ҳозирда тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди. Уларнинг мансабдор шахслар орасидаги ҳамтовоқларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.
Журналистлар йўл-патрул хизмати ўтказган рейд тадбирларида иштирок этиб, йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиб келган ва шу видеоларни пуллаган.