Ссылки доступа

Тожикистонда Жайхун бозори тўлиқ ёниб кетди


Ёнғин оқибатида 1,3 млн доллар зарар кўрилгани айтилмоқда.

Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги Жайхун бозоридаги ёнғиндан кўрилган зарар ҳозирча 14 млн сомонийга (1,3 млн доллар) баҳоланмоқда.

Жайхун тумани марказий бозорида ёнғин 1 июлдан 2 июлга ўтар кечаси содир бўлди. Ёнғинда бозорнинг 90 фоизи, 400 дан ортиқ дўкон ва савдо шохобчалари бутунлай вайрон бўлган.

Хатлон вилояти ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар беришича,ёнғинга электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.
Мутасаддилар зарар кўрган тадбиркорларга енгилликлар берилишини, улар, жумладан солиқлардан озод этилишини айтмоқдалар.

Аммо кўплаб тадбиркорларнинг асосий саволи жавобсиз қолмоқда: ёнган дўконлар ўрнига янги дўконларни ким қуради - бозор маъмуриятими, ёки уларнинг ўзими?

Тожикистон-Афғонистон чегарасига яқин жойда жойлашган Жайхун бозори минтақанинг йирик бозорларидан бири эди.

XS
SM
MD
LG