Қозоғистоннинг Абай вилоятида ўрмонни талон-торож қилаётган жиноий гуруҳ аниқланди. Унга "Семей ормани" давлат ўрмон табиат қўриқхонаси филиалларидан бирининг директори раҳбарлик қилган. Бу ҳақда Polisia.kz сайти хабар берди.
"9 июль куни Абай вилояти ҳудудида ИИВ ва МХҚ амалиёти натижасида "Семей ормани" давлат ўрмон табиат қўриқхонаси филиалларидан бирининг директори бошчилигидаги жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди," - дейилади ИИВ хабарида.
20 дан ортиқ киши полицияга олиб келинган. Тинтувларда талон-торож қилинган ўнлаб метр куб ёғоч, ёғочга ишлов бериш ускуналари, пул маблағлари ва ҳужжатлар мусодара қилинган.
ИИВ тергов манфаатлари деб бошқа тафсилотларни келтирмаган. Баёнотда айтилишича,гуруҳнинг мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, пора олиш, моль-мулкни ўзлаштириш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолатларига алоқадорлиги ҳам текширилмоқда.
Ўтган йилнинг ёзида Абай вилоятидаги "Ўрмон оиласи" резерватида йирик ёнғин содир бўлганди. Ёнғин 60 минг гектар ўрмонни қамраб олди. 14 киши ҳалок бўлди. Бир киши бедарак йўқолган. Уларнинг ҳаммаси ўрмон хўжалиги ходимлари.
Катта ёнғиндан сўнг, ҳукумат ўрмонларни ноқонуний кесиш ва талон-тарож қилишга қарши кураш чораларини ва бу соҳадаги жиноий схемаларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича ишларни кучайтирганини маълум қилди.
Интерпол бутун дунё бўйлаб ўрмон секторидаги коррупция кўламини йилига тахминан 29 миллиард долларга баҳоламоқда.
Интерпол бутун дунё бўйлаб ўрмон секторидаги коррупция кўламини йилига тахминан 29 миллиард долларга баҳоламоқда.