Тожикистон Меҳнат, миграция ва бандлик вазирлигининг Россиядаги ваколатхонаси биринчи ярим йилликда тожикистонликларга тўланмаган 18 млн рубллик иш ҳақини қайтаришга ёрдам берди.
Ваколатхона матбуот хизматининг хабар беришича, меҳнат мигрантларига иш ҳақи тўланмаслигининг сабаблари хилма-хил бўлиб, улар кўпинча иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузилмагани ва пудратчи томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши устидан етарли назорат ўрнатилмаганлиги билан боғлиқ.
"Иш берувчи билан мужмал оғзаки келишув кейинчалик бажарилган ишлар ҳажми ва сифати борасида келишмовчиликларга сабаб бўлиши мумкин," - дейилади хабарда.
Россиядаги тожикистонликларга 18 миллион рубллик иш ҳақи тўланишига кўмаклашилди

Меҳнат мигрантларига иш ҳақи тўланмаслигининг сабаблари хилма-хил бўлиб, улар кўпинча иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузилмагани ва пудратчи томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши устидан етарли назорат ўрнатилмаганлиги билан боғлиқ.