Ссылки доступа

Литва Олий суди тожикистонлик фаолни ҳибсга олиш ҳақидаги илтимосномани рад этди


40 ёшдаги Сулаймон Давлатов аввал Тожикистонда тақиқланган “Гуруҳ 24” аъзоси бўлган. Охирги 9 йилдан бери у Вилнюсда яшайди ва ресторан, дўкон ва новвойхона мажмуасини юритади. Унинг учта фарзанди бор.

Литва Олий суди тожикистонлик фаол Сулаймон Давлатовни ҳибсга олиш тўғрисидаги илтимосномани рад этди. Бундай сўровни Давлатовни "мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид" деб билган Литва Миграция хизмати киритган эди.

Сулаймон Давлатовнинг ўзи 10 июль куни Озодлик радиосига айтишича, Литва Олий суди бундай қарорга унинг кўрсатмаларини тинглаганидан кейин келган.

Ижтимоий тармоқларда тез-тез исломий мавзуларда баҳс-мунозараларга қўшилиб, Тожикистон ҳукуматини кескин танқид қилиб келган Сулаймон Давлатов шу йилнинг 5 апрелида ҳибсга олинган эди. Суд қароригача у депортация ҳибсхонасида сақланган эди.

Вилнюс суди 5 июнь куни миграция хизматининг тожикистонлик қочқинни ҳибсда яна уч ой ушлаб туриш борасидаги талабини қондирмади ва фаолни озод этишга қарор қилди.

Адвокати унинг ишида жиноят аломати йўқлигини, бироқ негадир Давлатов Литва миллий хавфсизлигига таҳдид деб топилганлигини ва унинг иши махфийлаштирилганлигин айтмоқда.

Давлатовнинг ўзи мухолифат фаоли Шарофиддин Гадоев билан видеомулоқотда Литва махсус хизматларининг "ҳамкорлик таклифини" рад этгани учун ҳибсга олинганини айтган. Таклиф этилган "ҳамкорлик" нималардан иборат эканлигига у аниқлик киритмаган.

40 ёшдаги Сулаймон Давлатов аввал Тожикистонда тақиқланган “Гуруҳ 24” аъзоси бўлган. Охирги 9 йилдан бери у Вилнюсда яшайди ва ресторан, дўкон ва новвойхона мажмуасини юритади. Унинг учта фарзанди бор.

XS
SM
MD
LG