Ссылки доступа

Қирғиз махсус хизмати раҳбари ҳокимиятни босиб олмоқчи бўлган гуруҳ борасида изоҳ берди


Аввалроқ, МХДҚ мамлакатда вазиятни беқарорлаштиришни режалаштирган беш фуқарони қўлга олингани ҳақида хабар берган эди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишни режалаштирганликда гумонланаётган гуруҳ борасида изоҳ берди. Амалиёт тафсилотлари билан у "7 Канал"га берган интервьюсида бўлишган.

Аввалроқ, МХДҚ мамлакатда вазиятни беқарорлаштиришни режалаштирган беш фуқарони қўлга олингани ҳақида хабар берган эди.

МХДҚ иддао қилишича, уланинг яшаш манзилида қўлбола портловчи қурилмалар учун бутловчи қисмлар, ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, рациялар, бронежилетлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар формаси, дронлар ва экстремистик турдаги адабиётлар топилган.

Ташиевнинг сўзларига кўра, гумонланувчилар узоқ вақт кузатилган.

"Бизда бошиданоқ улар ҳақида тўлиқ маълумот бор эди. Уларнинг қурол-яроғ ва ҳарбий кийим-бош сотиб олишларини, дронларни қидиришларини ва портловчи моддаларни қўлбола усулда тайёрлаш билан қизиқишини билардик. Биз уларнинг қурол сотиб олишларини, ким орқали ҳарбий кийим-бошга буюртма беришларини ва қаерда тўпланишларини кузатиб турдик. Буларнинг барчаси видеога қайд этилган. Уларнинг мақсади, яқинда бўлиб ўтган воқеалар баҳонасида халқни қўзғатиш ва зўравонлик ҳаракатига йўналтириш эди. Улар ўз ёвузликларини бошлашлари биланоқ ҳарбий кийимдагилар дарҳол устки кийимларини ташлаб, халқ томонига ўтдик, деб эълон қилишиши режалаштирилган эди," - деди Ташиев.

XS
SM
MD
LG