Ҳукумат расман ишсиз бўлган меҳнат муҳожирларнинг оиласига Россияга киришни тақиқламоқчи.
Россия Хавфсизлик кенгаши ИИВ ва бошқа тегишли идораларга ушбу масалани ўрганиб чиқишни ва чет эллик ишчиларнинг қариндошларига Россияга киришни чекловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди.
Шунингдек, Baza Телеграм-канали маълум қилишича, Давлат думасига киритилган қонун лойиҳасига кўра, муҳожирлар фарзандлари мактабга қабул қилинишидан аввал рус тилидан имтиҳон топшириши шарт бўлади.
Россияда ноқонуний миграцияга қарши кураш Москва вилоятидаги “Крокус Сити Холл”да март ойида содир этилган теракт ортидан кучайиб кетган. Россиялик расмийлар мазкур террор хуружининг амалга оширилишида бир неча тожикистонлик гумонлашмоқда.
Россияда мигрантларга қарши кайфият кучайиши манзарасида ўзбекистонликлар дохил Марказий Осиёдан бўлган меҳнат муҳожирлари мамлакат ҳудудига киришда узоқ муддатли текширувлардан ўтаётган ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган эди.
Аввалроқ, Россия Ички ишлар вазирлиги хорижликларни мамлакатдан бадарға қилиш бўйича Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига яна 20 та модда киритишни таклиф қилган эди.
Қайд этилишича, хорижликлар Россия ҳудудида йилига 235 мингга яқин маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишади.
Вазирлик маъмурий кодексга киритишни таклиф қилаётган 20 та модданинг аксарияти жамоат тартиби ва хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқларни муҳофаза қилишга, шу жумладан экстремизм кўринишларига қарши курашишга қаратилган.
“Бу хорижлик фуқароларнинг Россиядан мажбуран чиқариб ташлаш тезкорлигини оширишга имкон беради”, дейилган ИИВ баёнотида.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида маъмурий жазолашнинг превентив функциясини кучайтириш мақсадида миграция тартиб-қоидаларини бузган жисмоний шахслар учун маъмурий жарималар миқдорини ошириш ҳам кўзда тутилмоқда.
Россия Хавфсизлик кенгаши ИИВ ва бошқа тегишли идораларга ушбу масалани ўрганиб чиқишни ва чет эллик ишчиларнинг қариндошларига Россияга киришни чекловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди.