Манғистау вилоятида Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳарбий ўқувларининг асосий босқичи ўтказилоқда.
“Бирлашув-2024” деб номланган ҳарбий машқлар Оймаш полигонида – Тўқмақ бурнидан икки километр наридаги денгиз акваториясида бўлиб ўтмоқда. Қозоғистон Мудофаа вазирлиги маълум қилишича,
армия контингентлари юқори даражадаги жанговар шайликка келтирилган.
Ҳарбий машқларда 4 минг чоғли ҳарбий ҳамда 700 га яқин ҳарбий техника воситалари қатнашмоқда.
Тактик машқлар қуруқликдаги ва ҳаво разведкаси гуруҳлари, ҳарбий-денгиз махсус отрядлари, жабҳа авиацияси экипажлари, жанговар кема ва қайиқлар, артиллерия разведка гуруҳлари, ҳужумчи ва танк қисмлари иштирокида бўлиб ўтмоқда.
МДҲга кирувчи беш давлат – Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Тожикистон шу йилнинг апрель ойида Россия ва Эрон иштирокисиз ҳарбий машқлар ўтказишга келишишган эди. Бунгача Қозоғистон армияси Оймаш полигонида россиялик ва ўзбекистонлик ҳарбийлар билан машқлар ўтказган.
Таҳлилчилар Марказий Осиё мамлакатлари бу гал ҳарбий машқларни Озарбайжон билан биргаликда ўтказишига алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Хорижий нашрлар бу машқ лагери Москвада хавотир уйғотгани ҳақида хабар қилишган. Россия нашрлари эса ҳудудлари Каспий денгизига туташган Россия ва Эрон бу машқларга иштирокчи сифатида бўлмаса-да, ҳеч бўлмаганда “кузатувчи” ўлароқ таклиф қилиниши керак эди, деб ёзишган.
Марказий Осиё бўйича таҳлилий мақолалар ёзиш билан шуғулланиб келувчи журналист Брюс Панниер Европада чиқадиган BNE Intellinews нашрида чоп этилмиш мақоласида “Бирлашув-2024” ҳарбий машқларида иштирок этаётган мамлакатлар умумий бўлган хавфсизлик муаммоларини Россия, Хитой, Эрон каби катта давлатлар ёрдамисиз ҳал қилиш учун ўзаро ҳамкорликни маъқул кўраётганлари ҳақида ёзган.
Хорижий нашрлар бу машқ лагери Москвада хавотир уйғотгани ҳақида хабар қилишган. Россия нашрлари эса ҳудудлари Каспий денгизига туташган Россия ва Эрон бу машқларга иштирокчи сифатида бўлмаса-да, ҳеч бўлмаганда “кузатувчи” ўлароқ таклиф қилиниши керак эди, деб ёзишган.