Ғарбий Қозоғистон вилоятининг бешта туманидаги фермерларга ҳокимият митинг ўтказишга рухсат бермади. Фермерлар намойишда қурғоқчилик муаммосини кўтармоқчи бўлган эди.
Фермерлар 19 июль куни эрталабдан тушгача тинч йиғилиш ўтказишни режалаштирган эди, лекин уларнинг аризаси шу вақт Сайхинда ёшлар ташкилотининг тадбири режалаштирилганини важи билан рад этилди.
Чорвадорларнинг хавотирига кўра, кузатилаётган қурғоқчилик ва ем танқислиги чорванинг молларининг оммавий ўлатига олиб келиши мумкин, шунинг учун улар фавқулодда ҳолат режимини жорий этишни талаб қилмоқда.
Ташаббускорлардан бири Саян Баетов Озодлик билан суҳбатда айтишича, 40 дан ортиқ фермер яқин вақт ичида тинч йиғилиш ўтказиш учун такрорий билдиришнома бермоқчи.
2021 йилда Мангистауда кузатилган қурғоқчиликда минглаб чорва моллари нобуд бўлган. Ёғингарчилик бўлмагани учун ўтлар куйиб кетди, очарчилик бошланди. Чорвадорлар қўй, от ва сигирларни сувга бўктирилган картон қутилар билан боқишга мажбур эканликларидан шикоят қилишарди. Американинг Washington Post газетаси 2021 йил август ойида "Қозоғистон чўлдаги отлар қабристонига айланганини" ёзган эди.
Ғарбий Қозоғистонда қурғоқчилик деб фавқулодда ҳолат киритишни сўраётган фермерлар митингига ижозат берилмади

Чорвадорларнинг хавотирига кўра, кузатилаётган қурғоқчилик ва ем танқислиги чорванинг молларининг оммавий ўлатига олиб келиши мумкин, шунинг учун улар фавқулодда ҳолат режимини жорий этишни талаб қилмоқда.