Ссылки доступа

Қозоғистон темир йўлларида "аёллар вагонлари"га талаб ошмоқда


Йил бошидан 70 мингга яқин аёл ушбу хизматдан фойдаланган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кўп.

"Қозоғистон темир йўллари" ширкати яна учта йўналишда "аёллар вагонлари" ишга туширилишини маълум қилди: Остона - Семей, Актобе - Олмаота, Олмаота - Чимкент.

Шундай қилиб, фақат аёллар ва уларнинг болалари кетиши мумкин бўлган вагонли йўналишларнинг умумий сони 8 тадан 11 тага кўпайди. ҚТЙ аёллар вагонларига чипталарга талаб ортаётганини таъкидламоқда.

"Аёллар вагонларига чипталар фақат аёлларга сотилади, улар билан етти ёшгача бўлган болалар саёҳат қилиши мумкин. Бундай вагонларда фақат аёллар йўловчи бўлиб ишлайди," - дейилади ҚТЙ хабарида.

Илк аёллар вагонлари Қозоғистонда 2021 йилда жорий этилган. Аёлларга алоҳида вагонлар ажратиш зарурати ҳақида илк бор 2018 йилда "Тулпор-Талго" поездида 35 ёшли йўловчини икки нафар проводник зўрлаганидан кейин гапириша бошлашган. 2019 йилда улар беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, бироқ фаоллар бу ҳукмни жуда енгил деб ҳисоблайди ва судьяни истеъфога беришга чақирган.

Ҳозирда аёллар вагонлари оммалашмоқда. Йил бошидан 70 мингга яқин аёл ушбу хизматдан фойдаланган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кўп.

Аввалроқ бир аёл йўловчи нотаниш эркак унинг купесига кириб, ухлаб ётганида мастурбация қилганидан шикоят қилиб видеомурожаат тарқатган эди. Кейинроқ ҚТЙ берган баёнотида айтилишича, ушбу эркакни биринчи бекатдаёқ "масалага аниқлик киритиш мақсадида" полиция ушлаб қолган.

XS
SM
MD
LG