Ссылки доступа

Қозоғистонда сувга маъсул қўмита тузилди


Қозоғистон сув танқис бўлган мамлакат ҳисобланади, унинг ҳудудининг 2,8 фоизи сув билан қопланган, учдан икки қисми сув топиш қийин бўлган қурғоқчил зоналардан иборат. Қозоғистонга сувнинг катта қисми қўшни давлатлардан келади.

Қозоғистонда сув "қора бозори"га қарши курашиш мақсадида Сув ресурсларини тартибга солиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қўмитаси ташкил этилди. Янги қўмита Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги ҳузурида тузилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Қўмита сувдан ноқонуний фойдаланиш, жумладан, мамлакат сув объектларида ноқонуний хўжалик фаолиятига қарши курашади.

Қозоғистон сув танқис бўлган мамлакат ҳисобланади, унинг ҳудудининг 2,8 фоизи сув билан қопланган, учдан икки қисми сув топиш қийин бўлган қурғоқчил зоналардан иборат. Қозоғистонга сувнинг катта қисми қўшни давлатлардан келади.

2023 йилда аҳолининг сув билан таъминлаш даражаси шаҳарларда 98,9 фоиз, қишлоқларда 96,6 фоизни ташкил этган. Мамлакатнинг 9 та ҳудудигина 100 фоиз сув билан таъминланган.

XS
SM
MD
LG