Парижда бўлиб ўтадиган 2024 йилги ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида Темур Раҳимов Тожикистон терма жамоасининг байроқдори этиб тайинланди.
Дзюдочига давлат байроғини парламент юқори палатаси раиси Рустам Эмомали олимпия терма жамоаси билан учрашувда топширди.
Олимпиадада олтин медални қўлга киритган спортчиларга Тожикистон президенти томонидан 300 минг сомоний (28 минг доллардан ортиқ), кумуш медаль соҳибларига 250 минг сомоний (23 минг доллардан ортиқ), бронза медаль соҳибларига эса 200 минг сомоний (19 минг долларга яқин) миқдорида мукофот берилиши таъкидланди.
Шунингдек, олтин медаллари совриндорларига пойтахтдан уч хонали уй, кумуш медаль учун икки хонали уй, бронза медали учун эса бир хонали уй берилади.
Тожикистон терма жамоаси 14 нафар спортчидан иборат- олтитаси дзюдо, учтаси бокс, биттадан таэквондо ва эркин кураш, икки нафари сузиш ва битта спортчи енгил атлетика мусобақаларида иштирок этади.
Тожикистон терма жамоаси 14 нафар спортчидан иборат- олтитаси дзюдо, учтаси бокс, биттадан таэквондо ва эркин кураш, икки нафари сузиш ва битта спортчи енгил атлетика мусобақаларида иштирок этади.