“Крокус Сити Холл” концерт залидаги террор хуружига оид жиноят иши бўйича тўрт айбланувчидан бири Далержон Мирзаев "Лефортово" қамоқхона ходими билан муштлашган. Бу ҳақида Россия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Айтилишича, Далержон Мирзаев Ислом динини кескин танқид қилган, бу мусулмон бўлмиш қамоқхона ходими билан жанжаллашиш ва муштлашишга сабаб бўлган. Можаро сабаби Мирзаевнинг диний экстремист эканлигига шубҳа уйғотади, деб ёзмоқда маҳаллий ОАВ.
"Московский комсомолец" нашри хабар беришича, можародан сўнг Мирзаевнинг ходимлар билан алоқалари минимал даражага туширилган.
“Крокус”даги террор хуружи 2024 йилнинг 22 март куни содир бўлган. Россия Тергов қўмитаси маълумотига кўра, ҳодиса чоғида камида 144 киши қурбон бўлган. Одамларнинг бир қисмини ҳужумчилар отиб ташлаган, кўпчилик эса ёнғин чоғида ҳалок бўлган.
Ҳужум учун масъулиятни террор гуруҳи ўлароқ тан олинган “Ислом давлати” ўз зиммасига олган. Теракт айнан шу гуруҳ вакиллари томонидан ташкил этилганига АҚШ ва Ғарбдаги бошқа мамлакатлар ҳам амин. Россия томони теракт ижрочилари ортидан Украина турган бўлиши мумкинлигини иддао қилмоқда. Киев барча айбловларни қатъиян рад этиб келади.
Терактнинг муҳтамал ижрочилари қўлга олиш ва сўроқ пайтида катта эҳтимол билан қийноққа дучор этилгани айтилмоқда.
Айтилишича, Далержон Мирзаев Ислом динини кескин танқид қилган, бу мусулмон бўлмиш қамоқхона ходими билан жанжаллашиш ва муштлашишга сабаб бўлган.