Ссылки доступа

Тожикистонликлар кунлаб чегарада сўроқ қилингандан сўнг Россияга киритилмоқда


Тожикистонликлар Россия чегара пунктларида бошқа давлат фуқароларидан дарҳол ажратилиб, батафсил текширувдан ўтказилмоқда.

Бир ҳафтадан ошиқ Россия-Қозоғистон чегарасидаги "Троицкий" (Челябинск) чегара пунктида ушлаб турилган ўнлаб Тожикистон фуқаролари ниҳоят Россияга киритилди.

Тожикистонликлар чегара пунктида бошқа давлат фуқароларидан дарҳол ажратилиб, батафсил текширувдан сўнггина ўтказилаётгани ҳақидаги видеолавҳани тожикистонлик Одил Сафаров 19 июль куни Озодлик радиосига юборган.

Унинг айтишича, чегарачилар бу ҳолатни икки тожикистонликнинг яқинда назорат-ўтказиш пунктида муштлашгани илан изоҳлаган.

"Улар ҳар биримизни алоҳида сўроқ қилишди, аммо бу муштлашув ҳақида ҳеч нарса айтмадилар. Паспортлар ва бир нечта саволлардан сўнг, улар телефонларимизни экстремистик гуруҳларга алоқадорлиги ва бирор-бир соқолли ёки бошқа хавфли шахслар билан алоқамиз бор-йўқлигини текширишди," - деди суҳбатдош.

Одил Сафаровнинг маълум қилишича, 10-18 йиюль кунлари чегарада қолиб кетган 60 та енгил автомобиль ва бешта автобусдан аксарияти Россияга киритилди. Унинг сўзларига кўра, ўтказиш пунктида иккита автобус ва бешта автомобиль қолган.

Россияда аксил-муҳожир кайфиятлар Москва вилоятидаги “Крокус Сити Холл”да март ойида содир этилган теракт ортидан кучайиб кетган. Россиялик расмийлар мазкур террор хуружининг амалга оширилишида бир неча тожикистонлик гумонлашмоқда.

XS
SM
MD
LG