Ссылки доступа

Қозоғистонда АН-2 самолети ҳалокатга учради


ФВВ маълумотларига кўра, қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

21 июль куни Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятидаги Жарқаин туманида АН-2 самолёти қулади. Воқеа юзасидан комиссия тузилди. Бу ҳақда Қозоғистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Беркут-авиа" компаниясига тегишли бўлган ушбу самолёт якшанба куни Державинский шаҳридан 10 километр узоқликда қулаган ва ёниб кетган.

ФВВ маълумотларига кўра, қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Самолёт бортида битта учувчи бор эди. У ёнаётган самолетни мустақил равишда тарк этишга муваффақ бўлган. ФВВ қутқарувчилари сигнал келганидан саккиз дақиқа ўтиб, ёнғинни бартараф этишди.

XS
SM
MD
LG