Ссылки доступа

Сирдарёда чек сўраган болага тарсаки туширган сотувчи 15 суткага қамалди (видео)


Аввалроқ Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев 12 ёшли Шаҳбоз билан учрашиб, унинг талабчанлигини алоҳида қайд этганди.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида дўкон сотувчиси 12 ёшли болага QR-кодли чек сўрагани учун тарсаки туширганди. Болалар омбудсмани эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилганини маълум қилди.

Тасвирда ходим «қўлингни ол» деб бақиргани, кафти билан боланинг юзига ургани, сўнг чекни йиртиб олиб, унинг юзига отганини кўриш мумкин.

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова матбуот хизматининг маълум қилишича, боланинг онаси Д.Ж. мурожаат қилиб, фарзанди дўкондан харид қилганда QR-чек сўрагани учун сотувчи томонидан ҳақоратланиб, бир неча бор юзига урилганини билдирган. Ходимга қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳолат бўйича дўкон сотувчисига нисбатан майда безорилик моддаси билан иш қўзғатилган ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Аввалроқ Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев 12 ёшли Шаҳбоз билан учрашиб, унинг талабчанлигини алоҳида қайд этганди.

XS
SM
MD
LG