Қарағанда шаҳрида YDD Corporation ширкатига тегишли ферроқотишма заводида печдан аланга отилганда саккиз жабрланувчидан бири вафот этди.
Баҳтсиз воқеа 20 июль куни содир бўлган эди. Домна печи бошлиғи лавозимида ишлаган 30 ёшли Музафар Исмоилов ҳалок бўлган. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, унинг танасининг 85 фоизи куйган эди.
Қолган жабрланган 7 нафар ходим шифохонада, улардан 5 нафари реанимацияда. Шифокорлар беш кишининг аҳволини ўта оғир деб баҳоламоқда. Уларнинг танаси чуқур куйган. Икки нафар бемор интенсив терапия бўлимида даволанмоқда.
Бир кун аввал YDD Corporation тиббий ёрдам кўрсатиш учун Россиядан шифокорларни ҳамда онлайн маслаҳатлар учун Туркия ва Исроилдан мутахассислар жалб қилинганини маълум қилган эди. Шунингдек, компания "жабр кўрган ходимларнинг барча амалдаги кредитларини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олишини" маълум қилди.
Ширкат ҳодисани "штатдан ташқари ҳолат" деб атаган. Ҳолат юзасидан "эҳтиётсизлик оқибатида соғлиққа оғир шикаст етказилиш" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Заводда иссиқбардош пўлатлар учун ишлатиладиган ферроқотишмалар тайёрланади.
Қолган жабрланган 7 нафар ходим шифохонада, улардан 5 нафари реанимацияда.