Душанбеда собиқ энергетика вазири ва Тожикистон президентининг қудасининг ўғли яна жаримага тортилди.
Душанбе ички ишлар бошқармаси 22 июль куни Телеграмдаги саҳифасида 28 ёшли Диловар Шерализода ҳашаматли Toyote Landcruiser ноқонуний қорайтиргани ва махсус сигналлар ўрнатгани учун жаримага тортилгани ҳақида хабар берди.
У 115 минг сомоний (1 минг доллардан ортиқ) миқдорида жарима тўлаган.
Собиқ энергетика ва саноат вазири Ғул Шералининг ўғли Диловар Шерализода ўтмишда ҳам безорилик ва бошқа жиноятлари учун жарималарга тортилган ва ҳатто бир йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Ғул Шералийнинг яна бир ўғли Эмомали Раҳмоннинг куёвидир.
Тожикистон собиқ энергетика вазирининг ўғли автомобилни ноқонуний қорайтиргани учун жаримага тортилди

Диловар Шерализода ўтмишда ҳам безорилик ва бошқа жиноятлари учун жарималарга тортилган ва ҳатто бир йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.