2024 йилнинг олти ойида табиий ва техноген ҳодисалардан кўрилган зарар биринчи ярим йилликда 1 миллиард 900 миллион сўмни (22,5 миллион доллардан ортиқ) ташкил этди. Бу ҳақда 25 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Азамат Мамбетов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу фақат сув тошқинлари ва бошқа табиий ҳодисалар туфайли кўпаядиган дастлабки сумма.
"Табиий офатлардан бугунги кунда сел тошқинлари кўпайган, улардан кўрилган моддий зарар 1 миллиард 100 миллион долларни ташкил этади (13 миллион доллар), аммо бу якуний ҳисоб-китоб эмас. Ҳозирда Ўш шаҳри ва Арслонбоб қишлоғи бўйича ҳисоб-китоб ишлари олиб борилмоқда," - деб маълум қилди вазир ўринбосари..
Қирғизистон жанубидаги Жалолобод вилояти Бозорқўрғон тумани Арслонбоб қишлоғида 23 июль куни кузатилган сел оқибатида қатор инфратузилма объектларига шикаст етган.
Табиий офат натижасида 9 уй, касалхона, савдо уйи, бешта кўприк, қишлоқ ичидаги йўлнинг бир километри сув остида қолган. Тошқин 23 та автомобилни оқизиб кетган.
Бозорқўрғон туманидан ташқари 23 июль куни Ўш вилоятининг Новқат туманида ҳам сел-тошқин ҳодисалари кузатилган.
Сўнгги ойларда Қирғизистон жанубида бир неча бор шиддатли жала ва сел келиши ҳодисалари кузатилди, табиий офатлар натижасида ўнлаб одам нобуд бўлди ва кўплаб уйлар сув остида қолди.
Сел-тошқин ҳодисаларининг сўнггиларидан бири бундан ўн кун муқаддам Ўш шаҳрида кузатилиб, ўшанда марказий бозор ҳамда Оқбура дарёси қирғоғидаги объектларни сув босган. Бундан ташқари, 14 июлдаги тошқин беш кишининг ўлимига сабаб бўлган.
Сўнгги ойларда Қирғизистон жанубида бир неча бор шиддатли жала ва сел келиши ҳодисалари кузатилди, табиий офатлар натижасида ўнлаб одам нобуд бўлди ва кўплаб уйлар сув остида қолди.