Исфара шаҳрида Қирғизистон билан чегарадош ҳудуддаги кўприкни тиклаш ишлари бошланди.
Ушбу кўприк Қирғизистонда содир бўлган сел оқибатида 10 июль куни вайрон бўлган эди. Бу кўприк орқали Хўжаи Аъло қишлоғи ва Ворух жамоатидан вилоятнинг маъмурий маркази - Исфара шаҳрига транспорт қатнови ўтган.
Вайрон бўлган кўприк тикланаётганини Исфара шаҳри ҳокими маълум қилди. Унинг айтишича, кўприкни 10-12 метргача кенгайтириш режалаштирилган, бу юк машиналари икки томонга ҳам ҳаракатланишини таъминлайди.
Ворух ва Чоркуҳ туманлари Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегарада жойлашган йирик чегара аҳоли пунктларидан бири ҳисобланади.
Ушбу кўприк Қирғизистонда содир бўлган сел оқибатида 10 июль куни вайрон бўлган эди.