Ссылки доступа

Душанбе Россия авиакомпанияларини парвозда овқатланишни ташкил этишга чақирди


Россиядан Тожикистоннинг тўртта  аэропортига  Уральские авиалинии, Северный Ветер (Nordwind Airlines), Utair, S7 Airlines ва Ямал авиакомпаниялари учади.

Тожикистон фуқаро авиацияси агентлиги Россияга қатнайдиган авиакомпанияларни парвозда овқатланишни ташкил этишга чақирди. Тегишли хат барча авиакомпанияларга юборилган.

Бу ҳақда агентлик раҳбари Ҳабибулло Назарзода 24 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россияда ҳам амал қилинадиган халқаро стандартларга мувофиқ, давомийлиги 3 соатдан ортиқ бўлган рейсларда эконом-класс йўловчиларига иссиқ овқат берилиши шарт ва парвоз вақтига қараб бу нонушта, тушлик ёки кечки овқат бўлиши мумкин.

Россия авиакомпаниялари ушбу хат бўйича қандай чоралар кўргани ҳақида маълумот йўқ. Шу билан бирга, Назарзода агар Россия авиаташувчилари бу талабга эътибор бермаса, уларга нисбатан чоралар кўрилишини айтди.

Россия авиакомпаниялари хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар, уларнинг аксарияти меҳнат муҳожирлари, авиачипталарни юқори нархларда сотиб олишларига қарамай, парвоз вақтида уларга умуман ҳеч қандай озиқ-овқат берилмаётганидан мунтазам шикоят қилади.

Россиядан Тожикистоннинг тўртта аэропортига Уральские авиалинии, Северный Ветер (Nordwind Airlines), Utair, S7 Airlines ва Ямал авиакомпаниялари учади.

XS
SM
MD
LG