Тожикистон мактабларида 2670 дан ортиқ ўқитувчи етишмайди, деб хабар берди Таълим ва фан вазирлиги.
Ўқитувчилар етишмаслиги таълим соҳасида долзарб муаммо бўлиб қолаётганини вазир Раҳим Саидзода 26 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Бу муаммони қисман ҳал қилиш учун мактабларга 2170 нафар юқори курс талабалари ишга қабул қилинган.
Бу муаммо, асосан, ўқитувчилар нафақага ва бола парвариши бўйича декрет таътилига чиқиши деб пайдо бўлмоқда, дейди мулозим. Ўқитувчиларнинг ўзи таълим соҳасидан мутахассисларнинг кетишини кичик маош ёки ноқулай шарт-шароитлар билан боғламоқда.
Тожикистонда мактаб ўқитувчисининг ўртача маоши таҳминан 100-150 доллар атрофидадир.
Мактабларда 120 мингдан ортиқ ўқитувчи ишлайди, уларнинг 70 фоизини аёллар ташкил этади.
Тожикистонда мактаб ўқитувчисининг ўртача маоши таҳминан 100-150 доллар атрофидадир.