Ссылки доступа

Дзюдочи Елдос Сметов Қозоғистонга Олимпиаданинг илк олтин медалини туҳфа этди


Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида Қозоғистон номидан 80 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Қозоғистонлик дзюдочи Елдос Сметов 60 килограмм вазн тоифасида Олимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. Бу Қозоғистон терма жамоасининг Париждаги биринчи олтин медалидир.

Ҳал қилувчи жангда 31 ёшли Сметов франциялик спортчи Лука Мхеидзени мағлуб этди. Ярим финал жангида қозоғистонлик амалдаги жаҳон чемпиони ва уч карра Европа чемпиони Франсиско Гарригосни мағлуб этди. Сметов ярим финал йўлида нидерландиялик Торник Чакадуани, украиналик Дилшот Халматов ва тайванлик Юн Вей Янни мағлуб этди.

Елдос Сметов учун Париж Олимпиадаси учинчи ҳисобланади. Рио-де-Жанейрода дзюдочи кумуш, Токио ўйинларида бронза медалини қўлга киритди.

Қозоғистонлик дзюдочи Абиба Абужакинова Парижда медални қўлга кирита олмади. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда 27 ёшли қозоғистонлик швециялик Тара Бабулфатга имкониятни бой бериб, фаолиятидаги илк Олипиадани совринсиз якунлади.

Аввалроқ қозоғистонлик ўқчилар Александр Ле ва Ислом Сатпаев 10 метрдан пневматик милтиқдан отиш бўйича бронза медалини қўлга киритган эди.

Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида Қозоғистон номидан 80 нафар спортчи иштирок этмоқда. Ўйинлар 11 августга қадар давом этади.

XS
SM
MD
LG