Ссылки доступа

Қозоғистонда прокурор журналист Думан Муҳаммадкаримга 7 йил қамоқ жазосини сўради


Думан Муҳаммадкарим
Думан Муҳаммадкарим

Журналист экстремизмни молиялаштириш ва тақиқланган ташкилот фаолиятида иштирок этишда айбланмоқда.

"НД" (“Не Дейди”) Youtube каналининг муаллифи Думан Муҳаммадкарим устидан маҳкама жараёни давом этмоқда. Бугун Конаев шаҳрида бўлиб ўтган суд маҳкамасида прокурор унга 7 йилга озодликдан маҳрум қилиш ва 3 йилга ижтимоий-сиёсий фаолиятни тақиқлаш жазосини сўради. Бу ҳақда адвокат Мурат Жолшиев маълум қилди.

Журналист устидан суд жараёни ёпиқ тарзда деярли бир йилдан ортиқ давом этмоқда. Думан Муҳаммадкарим экстремизмни молиялаштириш ва тақиқланган ташкилот фаолиятида иштирок этишда айбланмоқда.

Youtube платформасида "НД" (“Не Дейди”) каналининг муаллифи июнь ойидан бери изоляторда сақланмоқда. Таъқибга журналист қувғиндаги собиқ банкир ва мухолифатчи Мухтор Аблязовдан олган интервьюси сабаб бўлган.

Журналистнинг яқинлари ва ҳамкасблари тергов ҳибсхонасида чўзилиб кетган тергов ва маҳкама жараёнидан норозилик сифатида бир неча бор очлик эълон қилган Муҳаммадкаримнинг соғлиғидан хавотирда.

Муҳаммадкаримнинг ҳибсга олиниши турли журналистлар уюшмалари ҳамда инсон ҳуқуқ ташкилотлари қоралаган. Ҳуқуқбонлар уни Қозоғистондаги “сиёсий маҳбуслар” рўйхатига киритган.

XS
SM
MD
LG