Ссылки доступа

Қирғизистон Россия аэропортларида фуқаролари ортиқча текширилаётганидан хавотир билдирди


Россияда мигрантларга қарши кайфият кучайиши манзарасида Марказий Осиёдан бўлган меҳнат муҳожирлари мамлакат ҳудудига киришда узоқ муддатли текширувлардан ўтмоқда.

Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмаз Имангазиев Россиянинг Қирғизистондаги элчиси Сергей Вакунов билан учрашувда Қирғизистон фуқароларининг Россияга киришига тўсқинлик қилиш ҳолатлари ва аэропортларда узоқ муддатли текширувлар кўпайганидан хавотир билдирди. Бу ҳақда 29 июль куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

ТИВ хабарига кўра, шу билан бирга "қирғиз томони Россия томонидан мамлакатда хавфсизликни таъминлашга қаратилган чораларни тушунади". Вакунов, ўз навбатида, икки томонлама кун тартибининг барча мавзулари бўйича биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди.

Россияда ноқонуний миграцияга қарши кураш Москва вилоятидаги “Крокус Сити Холл”да март ойида содир этилган теракт ортидан кучайиб кетган. Россиялик расмийлар мазкур террор хуружининг амалга оширилишида бир неча тожикистонлик гумонлашмоқда. Россияда мигрантларга қарши кайфият кучайиши манзарасида Марказий Осиёдан бўлган меҳнат муҳожирлари мамлакат ҳудудига киришда узоқ муддатли текширувлардан ўтмоқда.

Айни пайтда, Росстат маълумотларига кўра, Россияга муҳожирлар оқими ўн йил ичида энг паст даражага тушган. 2023 йил якунлари бўйича мамлакатга 560 минг киши келган, бу 2022 йилга нисбатан 23 фоизга кам.

2024 йилда Қирғизистоннинг Россиядаги фуқаролари сони 411 мингдан бироз ошган.

XS
SM
MD
LG