Киберҳужумларни таҳлил қилиш ва текшириш маркази (TSARKA) Қозоғистон фуқароларининг шахсий маълумотлари яна тарқаб кетганини маълум қилди.
Бу шахсий маълумотлар BreachForums хакерлик форумида эълон қилинган. Форум зарарли дастурий таъминот ва ўғирланган маълумотлар савдоси билан машҳур. Унда Қозоғистондан 15 нафар хакер рўйхатдан ўтган.
TSARKA маълум қилишича, 2022 йил 29 ноябргача бўлган барча маълумотлар, жумладан, фойдаланувчи идентификаторлари, хешланган пароллар, шахсий хабарлар, криптовалюта манзиллари киради.
Сиздирилган маълумотлар орасида маҳаллий ресурсларга оидлари ҳам талайгина: Россия ва Қозоғистон сервис станциясини бошқарув маълумотлари базаси; Спарк транспорт-логистика компанияси маълумотлари; Шакарим номидаги Университет талабалари ва абитуриентларининг МБси; Yandex Food фойдаланувчилари маълумотлари; Фонбет фойдаланувчиларининг 2021 йилдаги маълумотлари.
TSARKA асосчиси Олжас Сатиев маълумотлар cиздирилишига изоҳ бериб, маълумотлар форумнинг собиқ маъмури Конор Браян Фитцпатрик маълумотлар базасининг захира нусхасидан олинганини айтди.Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу маълумотлар базасини текширмоқда.
Аввалроқ Қозоғистон Давлат хизматининг хабар беришича, Zaimer.kz микромолия ташкилотининг 2 млн мижозининг шахсий маълумотлари (Ф.И.Ш., электрон почта манзили, шахсий ҳужжат рақами, иш жойи, манзили, банк ҳисоб рақами) тармоққа "оқиб кетган."
TSARKA маълум қилишича, сиздирилган маълумотларга 2022 йил 29 ноябргача бўлган барча маълумотлар, жумладан, фойдаланувчи идентификаторлари, хешланган пароллар, шахсий хабарлар, криптовалюта манзиллари киради.