Ссылки доступа

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаранинг 94 фоизи тавсифланди


Қирғизистон-Тожикистон чегарасининг узунлиги 970-980 километрни ташкил қилади. Мазкур чегара ҳудуди минтақада энг нотинч ҳисобланади. 2021 йил ёзида, 2022 йил кузида икки давлат чегарачилари ўртасида бўлиб ўтган қисқа муддатли урушларда ҳар икки томондан ўнлаб киши ҳалок бўлган эди.

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаранинг 928 километри (94 фоизи) тавсифланди. Бу ҳақда Тожикистон Геодезия давлат қўмитаси раиси Ориф Хўжазода маълум қилди.

"Тожикистон ва Қирғизистон топографик гуруҳлари жорий йилнинг дастлабки олти ойида ўн икки марта учрашган. Чегара масаласида сезиларли ютуқларга эришилди. Шу вақт ичида 82,3 километрлик чегара чизиғини тавсифлаш якунланди," - деди Тожикистон томонининг топография ишчи гуруҳи раҳбари Ориф Хўжазода 29 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

"Баъзи мунозарали ҳудудлар қолди. Биз ўзаро мақбул ечимларни топиш устида ишлаяпмиз. Ҳар икки томон ҳам масалани консенсусга эришиш орқали ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда," - деди у.

Ҳукуматлараро делегация музокаралари тафсилотлари матбуот учун ёпиқлигича қолмоқда.

Ориф Хўжазода "хавфсизликни таъминлаш ва тожик-қирғиз чегарасининг тавсифини муваффақиятли якунлаш мақсадида ушбу маълумотлар ошкор этилмаслиги"ни маълум қилди.

Қирғизистон-Тожикистон чегарасининг узунлиги 970-980 километрни ташкил қилади. Мазкур чегара ҳудуди минтақада энг нотинч ҳисобланади. 2021 йил ёзида, 2022 йил кузида икки давлат чегарачилари ўртасида бўлиб ўтган қисқа муддатли урушларда ҳар икки томондан ўнлаб киши ҳалок бўлган эди.

Тожикистон ва Қирғизистон ҳозирда ушбу чегара масаласини узил-кесил ҳал этишга ва чегара тўғрисидаги битимни имзолашга ҳаракат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG