Ссылки доступа

Қирғизистонда вебкам соҳаси жиноийлаштирилди


Қирғизистонда вебкам (онлайн порнография) студияларнинг фаолияти жуда кенг тарқалганлиги айтилмоқда.

Президент Садир Жапаров вебкам (порнография) фаолияти учун жиноий жавобгарликни кўзда тутувчи тузатишларни маъқуллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Эндиликда веб-студиялар воситасида жонли эфирда фоҳишалик ва бузуқлик фаолиятини ташкил этиш, кўмаклашиш ва шуғулланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Тегишли ўзгартиришлар Жиноят кодексига ва Маъмурия ҳуқуқбузарликлар кодексига киритилди.
Қирғизистон парламенти ушбу тузатишларни июнь ойида қабул қилди.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси вақтида веб-студияларда жонли эфир орқали фоҳишаликни ташкил этиш ва унга кўмаклашиш таҳминан 1200 АҚШ долларидан 1400 АҚШ долларигача жарима ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши маълум қилинганди. Вебкамда модель сифатида иштирок этиш 10 минг сом (таҳминан 120 АҚШ доллари) миқдорида жарима билан жазоланади.

Қирғизистонда вебкам студияларнинг фаолияти жуда кенг тарқалганлиги айтилмоқда. Ҳукумат бу фаолият турига қарши курашни тегишли тузатишлар қабул қилинишидан олдин бошлаган.
Масалан, 2023 йилнинг ёзида вебкам студияларининг трансмиллий тармоғини ташкил этишда гумон қилинган Даниел Ажиев қўлга олинганди Унинг вебкам студиялари фаолиятидан ҳар ой тахминан 300 минг доллар даромад олинган. Унинг ўзидан 500 минг доллар мусодара қилинган.

XS
SM
MD
LG