Ссылки доступа

Москвадаги "Сахарово" миграция марказида 78 нафар қирғизистонлик сақланмоқда


2023 йилда Қирғизистонга "Саҳарово" вақтинча сақлаш марказидан 1400 га яқин қирғизистонлик депортация қилинган. 2024 йилнинг олти ойида эса 2800 нафарга яқин қирғизистонликлар депортация қилинган.

Ҳозирда Москвадаги "Сахарово" миграция марказида Қирғизистоннинг 78 нафар фуқароси сақланмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлигининг Россия Федерациясидаги мутахассиси Жандарбек Айтназаров Озодлик радиосига маълум қилди.

Ҳибсга олинганлар орасида беш нафар аёл бор. Айтназаровнинг таъкидлашича, ҳибсга олинганлар у ерда кредитлар ёки қўзғатилган жиноий ишлар туфайли сақланмоқда.

Айтназаров ҳозирда Россияда аксил-мигрант кайфиятлар кучли эканлигини, турли текширувлар ва сиқувлар авж олганини таъкидлаган. Сентябрь ойида чет эл фуқароларига қарши қаратилган "Нелегал" рейдлари ўтказилади, шунинг учун қирғизистонликлар вазият барқарорлашмагунча Россияга келмай тургани маъқул, дейди у.

2023 йилда Қирғизистонга "Саҳарово" вақтинча сақлаш марказидан 1400 га яқин қирғизистонлик депортация қилинган. 2024 йилнинг олти ойида эса 2800 нафарга яқин қирғизистонликлар депортация қилинган.

"Саҳарово" маркази Москва чеккасида муҳожирларни вақтинча сақлаб туришга мўлжалланган ёпиқ, қамоқ туридаги муассасадир. У ерда асосан депортацияни кутаётган чет эл фуқаролари сақланади.

XS
SM
MD
LG