Ссылки доступа

"Қозоқфилм" раҳбари Хитойда актёрлик деб ишдан кетди


Актёр Хитойда бўлиб ўтаётган нуфузли халқаро кино лойиҳасининг иштирокчисига айланган.

"Қозоқфилм" президенти Азамат Сатибалди давлат кинокомпаниясидан кетишини эълон қилди ва буни Хитойдаги актёрлик карераси режалари билан изоҳлади, деб хабар бермоқда маҳаллий Informburo.kz нашри.

Актёр Хитойда бўлиб ўтаётган нуфузли халқаро кино лойиҳасининг иштирокчисига айланган.

"30 июлдан буён Хитойда халқаро кино лойиҳасида иштирок этяпман. "Қозоқфилм" билан шартномам тугаб, уни узайтирмасликка қарор қилдим. Қозоғистонлик актёрни биринчи марта бундай даражадаги халқаро лойиҳага таклиф қилишди, мен ноёб имкониятга эга бўлдим. Бу менинг актёрлик фаолиятимдаги муҳим қадам ва қозоқ санъатини жаҳон саҳнасида намойиш этиш имкониятидир. Суратга олиш Хитойда ҳам, Қозоғистонда ҳам бир неча ой давом этади," - деди Сатибалди.

Kursiv.media нашрининг ёзишича, Маданият вазирлиги кинокомпания раҳбарининг кетиши ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган.

Азамат Сатибалди 2023 йил июль ойида Шакан Айманов номидаги "Қозоқфилм" акциядорлик жамияти президенти этиб тайинланганди.

Илгари "Қозоқфилм"ни режиссёр Акан Сатаев (2020 йилдан 2022 йилгача) бошқарган.

XS
SM
MD
LG