Ссылки доступа

Асакада уч фарзанднинг онаси ўз жонига қасд қилди

Ўзбекистонда йирик миқдордаги пулни қиморга бой бергани ортидан эркакларнинг ўз жонига қасд қилгани билан боғлиқ бир неча ҳолат маълум, бироқ аёл кишининг бу сабабдан ўз жонига қасд қилиши илк маротаба кузатилмоқда.

Андижон вилоятининг Асака шаҳрида 17 июль оқшомида 28 ёшли аёл ўз жонига қасд қилган.

Уч фарзанднинг онаси бўлган аёл ўлими олдидан қолдирган овозли хабарида онлайн қиморда қарз бўлиб қолгани, 15 миллион сўмлик қарзни тўлай олмаслиги, қарзни тўлаган тақдирда ҳам бунинг ортидан келадиган таъна-дашномларга чидай олмаслиги, шу сабабдан ўзини уйи яқинидан оқиб ўтувчи сойга ташлашга қарор қилганини айтиб, яқинларидан рози-ризолик сўраган.

XS
SM
MD
LG