Ссылки доступа

БМТ экспертлари Остонадан “ЛГБТ ташвиқотини тақиқлаш" петициясини рад этишни сўрамоқда


Расмий epetition.kz сайтида эълон қилинган мурожаат муаллифи “Қозоғистон ота-оналари иттифоқи” ташкилотининг вакили Багила Балтабаева бўлиб, у болалар ва ўсмирларни “ноанъанавий жинсий алоқалар тарғиботи”дан ҳимоя қилишга чақирмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти экспертлари Қозоғистон ҳукуматини мамлакат расмийлари кўриб чиқиши учун келиб тушган "Биз Қозоғистонда ЛГБТнинг очиқ ва яширин тарғиботига қаршимиз!" петициясини рад этишга чақирмоқда.

БМТ беш нафар мутахассисидан иборат гуруҳнинг фикрича, петиция жинсий ориентация ва гендер ўзига хослик асосида фикр билдириш, тинч йиғилишлар ва уюшмалар эркинлигини бузувчи қонунлар қабул қилишга ундайди.

"Бу петиция бошидан кўриб чиқилмаслиги керак эди. Ҳозир эса уни рад этиш лозим. Петициянинг ўзи хурофотга асосланган ва ундан келиб чиқадиган ҳар қандай қонунчилик муқаррар равишда инсон ҳуқуқларини поймол қилади." - дея таъкидлайди экспертлар 31 июль куни тарқатилган баёнотда.

Экспертларининг фикрича, шахс ўзини ЛГБТ эканлигини очиқчасига маълум қилишини тақиқловчи петиция асосида қабул қилинадиган қонунлар инсон ҳуқуқларини, жумладан, сўз эркинлиги ва қонун олдида тенгликни бузади.

Баёнот муаллифлари Қозоғистон ташаббусининг дискриминация сифатида танқид қилинаётган гей-тарғиботни тақиқлаш тўғрисидаги Россия қонунчилигига ўхшашлигини таъкидлайдилар.
Расмий epetition.kz сайтида эълон қилинган мурожаат муаллифи “Қозоғистон ота-оналар иттифоқи” ташкилотининг вакили Багила Балтабаева бўлиб, у болалар ва ўсмирларни “ноанъанавий жинсий алоқалар тарғиботи”дан ҳимоя қилишга чақирмоқда.

Ушбу ташкилот аввалроқ болалар томошасида вояга етмаганлар ўртасида гомосексуалликни ташвиқот аломатини кўриб, театр студиясига устидан ариза қилган эди. Аризадан сўнг томоша саҳнадан олиб ташланган.

Апрель ойида ҳукмрон партия депутатлари “ноанъанавий жинсий алоқаларни тарғиб қилганлик” учун жиноий жавобгарлик жорий этишни таклиф қилган эди. Мутахассислар бу ташаббусни Россия қонунчилигидан нусха кўчириш сифатида баҳоладилар.

Февраль ойида Маданият вазирлиги “боланинг соғлиғи, ахлоқий ва маънавий ривожига зарар етказувчи маълумотлар” деб ЛГБТК+ ўсмирлари учун мўлжалланган Selftanu.kz веб-сайтини блоклаган эди.

Ўтган йилги “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунга кўра, 50 мингдан ортиқ овоз тўплаган петициялар ҳукумат даражасида 40 кун мобайнида кўриб чиқилади.

XS
SM
MD
LG