Олмаоталик фаол Абзал Достияров 20 суткага маъмурий қамоққа олинди. У 1 август куни журналист Думан Муҳаммадкарим иши бўйича суд мажлисига кетаётганда қўлга олинган.
Достияров "тинч йиғилишларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги қонун нормаларини бузганлик"да айбдор деб топилган.
Жамоат арбоби Рисбек Сарсенбаюли суднинг бу қарорини адолатсиз деб ҳисоблайди, чунки унинг фикрича, терговчилар фаол айбини исботлаб бера олмаган.
1 август куни "экстремизмни молиялаштириш" ва тақиқланган ташкилотда "иштирок этиш"да айбланган Думан Муҳаммадкарим судда сўнгги сўз билан сўзга чиқиб, айбловларни рад этди ва сиёсий таъқибга учраганини айтди.
Абзал Достиёров аввалроқ ҳам худди шу модда бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиб, 20 сутка қамоқ жазосини ўтаган эди. Ўшанда ҳам, ҳозиргидек, у Муҳаммадкаримнинг судига боргани учун "ноқонуний митингда иштирок этганликда" айбланган.
Достияров "тинч йиғилишларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги қонун нормаларини бузганлик"да айбдор деб топилган.