Ссылки доступа

Қирғиз мулозими Россияда миграция борасидаги сўнгги чекловлар қирғизистонликларга тааллуқли эмаслигини билдирди


Агар фуқаролар учинчи мамлакат муҳожирларига тенглаштирилса, ЕОИИда аъзоликнинг маъносини асослаш қийин бўлади, деб ёзди Эдил Байсалов.

Қирғиз мулозими Россияда миграцияни чекловчи сўнгги чоралар қирғизистонликларга тааллуқли эмаслигини айтди. Бундай фикрни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов 2 август куни Х ижтимоий тармоғида билдирди.

Байсаловнинг сўзларига кўра, Россия Давлат думасида миграцияни жиловлаш борасида муҳокама қилинаётган ўзгартириш ва чекловлар "Қирғизистон фуқароларига тааллуқли эмас."

"ЕОИИнинг асосий тамойилларига кўра, фуқароларимиз меҳнат бозорига эркин ва тенг ҳуқуқли кириш имкониятига эга. Агар фуқароларимизни учинчи мамлакатлардан келган муҳожирларга тенглаштирилса ва бошқача талқин қилинса, биз учун халқимизга ЕОИИда иштирок этишнинг маъносини асослаш жуда қийин бўлади," - деб ёзди у.

Россия ҳукумати миграция қонунчилигини кучайтирадиган бир нечта қонунларни қабул қилди. Янги қоидаларга кўра, полицияга мигрантларни депортация қилиш ҳуқуқи берилди ва визасиз бўлиш муддати икки бараварга қисқартирилди.

Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки олти ойида Россияда ишлаётган 4700 нафарга яқин қирғизистонликлар Меҳнат вазирлигига ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Расмий маълумотларга кўра, 2024 йилнинг биринчи чорагида хориждаги мигрант қирғизлар сони 655,5 минг кишини ташкил этган. Уларнинг 400 мингдан ортиғи Россияда.

XS
SM
MD
LG