Ссылки доступа

Қирғизистонда ногиронлиги бўлган қизни зўрлашда гумонланувчи шахс қўлга олинди


Қиз икки йигит томонидан зўрланганини айтилмоқда. Гумонланувчи сифатида 1993 йилда туғилган эркак қўлга олинган. Бундан ташқари, милиция иккинчи гумонланувчининг шахсини аниқлади.

Иссиқкўл вилоятида ногирон 24 ёшли қизни зўрлашда гумонланувчи шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа ҳақида аввалроқ жабрланувчининг яқинлари ижтимоий тармоқларда хабар берган эди. Уларнинг айтишича, II гуруҳ ногиронлиги бўлган қиз 20%га эшитади ва умуман гапирмайди. У 29 июль куни ўғирлаб кетилган ва 4 кун зўрланган, калтакланган.
"Синглимизнинг мияси чайқалган, оёғи синган, танасида бирорта ҳам тирик жой йўқ. Синглимни ўзимиз топдик. Қўлга олиш вақтида йигитлар маст ҳолатда бўлган," - дейилади яқинларининг хабарида.

ИИБ "Номусга тегиш" моддаси бўйича жиноий иш очган, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Қиз икки йигит томонидан зўрланганини айтилмоқда. Гумонланувчи сифатида 1993 йилда туғилган эркак қўлга олинган. Бундан ташқари, милиция иккинчи гумонланувчининг шахсини аниқлади.

Қирғизистонда ногиронларга нисбатан зўрлаш ҳолатлари тез-тез учраб туради. Шу сабабли июнь ойида Қирғизистон депутатлари ногиронлиги бўлган шахсларни зўрлашда айбдорлар учун жазони кучайтиришни таклиф қилишди. Ташаббускорларнинг таъкидлашича, ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан "ҳар қандай турдаги зўравонлик, хусусан, жисмоний ва жинсий зўравонлик хавфи ўта юқори".

XS
SM
MD
LG