Жорий йилнинг дастлабки олти ойида Тожикистонга Россияда меҳнат қилаётган 80,5 мингдан ортиқ аёл қайтиб келди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,5 мингга кўпдир.
Уларнинг деярли ярми иш сўраб Бандлик агентлигига мурожаат қилган. Бу ҳақида 5 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тожикистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Феруза Нуруллозода маълум қилди.
Унинг айтишича, мурожаат қилган хотин-қизларнинг 19 мингдан ортиғи доимий иш билан таъминланди, 10 мингга яқини касб-ҳунарга ўқитилди.
Хотин-қизлар қўмитаси раҳбари Бинафша Файзиддинзода Россияда аксил-мигрант кайфиятлар ва таъқиблар кучайгани ортидан кўплаб меҳнат мигрантлари ватанига қайтаётганини тасдиқлади.
Россия фуқаро авиацияси агентлиги директори Ҳабибулло Назарзода 24 июль куни матбуот анжуманида 2024 йилнинг олти ойида Тожикистоннинг 3400 фуқароси Россиядан фақат ҳаво орқали депортация қилинганини маълум қилди.
Россияда миграцияга қарши кураш Москва вилоятидаги “Крокус Сити Холл”да март ойида содир этилган теракт ортидан кучайиб кетган. Россиялик расмийлар мазкур террор хуружининг амалга оширилишида бир неча тожикистонлик гумонлашмоқда. Россияда мигрантларга қарши кайфият кучайиши манзарасида Марказий Осиёдан бўлган меҳнат муҳожирлари мамлакат ҳудудига киришда узоқ муддатли текширувлардан ўтмоқда.
Айни пайтда, Росстат маълумотларига кўра, Россияга муҳожирлар оқими ўн йил ичида энг паст даражага тушган. 2023 йил якунлари бўйича мамлакатга 560 минг киши келган, бу 2022 йилга нисбатан 23 фоизга кам.
Хотин-қизлар қўмитаси раҳбари Бинафша Файзиддинзода Россияда аксил-мигрант кайфиятлар ва таъқиблар кучайгани ортидан кўплаб меҳнат мигрантлари ватанига қайтаётганини тасдиқлади.