Қирғизистонда оммавий ахборот воситаларида "туҳмат ва ҳақорат" учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси парламентга киритилди. Лойиҳани Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги ишлаб чиққан.
Ҳужжатга кўра, Жиноят кодексига "Оммавий ахборот воситаларида, Интернет тармоғидаги веб-сайтда ёки Интернет тармоғидаги веб-сайт саҳифасидаги туҳмат ва ҳақорат" моддаси киритилади. Бу ҳуқуқбузарлик учун жарима солиш кўзда тутилган.
Қонун лойиҳасининг асослаш қисмида айтилишича, ҳужжат Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров топшириғи билан ишлаб чиқилган. Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, ҳозирда қонунчилик оммавий ахборот воситалари ва интернетда ҳақорат қилиш ва ёлғон маълумотларни тарқатиш ҳолатларига самарали жавоб бермайди.
Ҳуқуқшуносларнинг таъкидлашича, ошкоралик ва ушбу ҳуқуқбузарлик ахлоқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга тенглаштирилганлиги учун томонларни яраштириб бўлмайди.
Бундан ташқари, улар Қирғизистон қонунчилигида 2010 йилдан кейин туҳмат ва ҳақорат учун жиноий жавобгарлик бекор қилинганини эслатмоқда.
Медиа ҳуқуқи институти экспертлари муаллифларга "туҳмат ва ҳақорат учун жавобгарликни жорий этишда таклиф этилаётган ҳуқуқий тартибга солишдаги камчиликларни ўз ичига олган" ҳужжатни чақириб олишни тавсия қилди.
Тегишли қонун лойиҳаси парламентга киритилди.