Украинадаги жанговар ҳаракатларда Россия томонида қатнашгани учун Қирғизистонда шартли қамалган Асқар Кубаничбек уулу Россия фуқаролигини олди.
Бу ҳақида Асқар Кубаничбекнинг ўзига таяниб маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Россия телеканали RT билан суҳбатда у Мудофаа вазирлиги билан янги шартнома тузганини ва яқинда Украинада жанг қилиш учун кетаётганини маълум қилган.
У аввалроқ Қирғизистондан қочиб Россияда сиёсий бошпана олган эди.
30 ёшли жангари Қирғизистонда "ёлланганлик" моддаси бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ кейинчалик пробацион назорати шарти билан озод қилинган эди.
Асқар 2023 йил январь ойи ўрталарида қўлга олинган эди ва ёлланма жинояти учун озодликдан маҳрум этилган илк қирғизистонлик бўлган.
Россиянинг Украинага босқинида кўплаб қирғизистонликлар, асосан Россия қамоқларидаги қирғиз маҳбуслар иштирок этмоқда. ОАВда Украинада ҳалок бўлган қирғизистонликлар ҳақида хабарлар мунтазам берилмоқда.
Россия томонида жангларда қатнашгани учун қамалган қирғизистонлик Россия фуқаролигини олди
У аввалроқ Қирғизистондан қочиб Россияда сиёсий бошпана олган эди.