3 августдан Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри бўлмиш Олмаотада жамоат транспортида йўлкира нархи 20 фоизга ошди. Энди битта саёҳат 120 тенге (0,25 доллар) туради, илгари тариф 100 тенге (0,21 доллар) эди.
Нақд пул билан тўлаш бекор қилинди. Бу қарор автобус ва троллейбус ҳайдовчилари чипта бериш пайтида чалғиши ва йўловчилар хавфсизлигига раҳна солиши мумкинлиги билан изоҳланди.
Йўлкира нархининг ошиши аввалги тариф ташувчиларнинг харажатларини қопламаслиги билан боғланмоқда. Гарчи, ташувчиларга ғазначиликдан субсидиялар ажратилса ҳам, ташувчилар техникани таъмирлаш ва эҳтиёт қисмларни сотиб олишда молиявий муаммоларга учраётгани айтилмоқда.
Ўтган йилнинг август ойида ҳам Олмаотада йўлкира нархи оширилган эди. Бунгача йўлкира тарифи 10 йилдан ортиқ вақт давомида ўзгармаган.
Ҳокимлик маълумотларига кўра, шаҳарда 22 та хусусий ва битта коммунал автопарк фаолият юритади. Йўналишга бир суткада 2468 дона автобус ва троллейбуслар чиқарилади, улар кунига бир ярим миллион кишини ташийди.
Йўлкира нархининг ошиши аввалги тариф ташувчиларнинг харажатларини қопламаслиги билан боғланмоқда.