Тожикистон ва Эрон ҳукуматлари ўртасида визасиз режимни жорий қилиш тўғрисидаги англашув 10 августдан кучга киради.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида маълум қилинишича, эндиликда фуқаролар биринчи марта кирган пайтдан бошлаб 90 кун ичида 30 кун муддатга томонлар ҳудудига визасиз кириш ҳуқуқига эга.
"Биринчи босқичда визасиз тизим фақат Душанбе-Теҳрон ва Теҳрон-Душанбе ҳаво йўналишларидан фойдаланувчилар учун жорий этилади," - дейилади хабарда.
Англашув Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг 2023 йил ноябрь ойида Душанбега ташрифи чоғида имзоланган эди.
Шу пайтгача Эрон ва Тожикистон ўртасида виза режими мавжуд эди ва ҳар икки давлат фуқаролари виза чиқишини ҳафталаб кутар эди.
Душанбе ва Теҳрон ўртасидаги муносабатлар 2000 йилларнинг ўрталарида кескин ёмонлашган эди. Душанбе Эронни Ислом Уйғониш партиясини қўллаб-қувватлаганликда, давлат тўнтаришига уринишда ва фуқаролар урушини қўзғатаётганликда айблаган эди.
Эрон матбуоти ўз навбатида Тожикистон ҳукуматини Эронда умрбод қамоққа ҳукм қилинган эронлик миллиардер Бобак Занжонийга тегишли миллиардлаб долларларни ўзлаштирганликда айблади.
Бироқ сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар яна илиқлашди ва мамлакатлар ўртасида алоқалар жонланмоқда
Шу пайтгача Эрон ва Тожикистон ўртасида виза режими мавжуд эди ва ҳар икки давлат фуқаролари виза чиқишини ҳафталаб кутар эди.