Ссылки доступа

Қирғизистонда автомобилларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш қайта тикланмоқда


Мамлакатда мажбурий техник кўрик талаби 2012 йилда бекор қилинган.

Қирғизистонда автомобилларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш қайта жорий этилмоқда. Тегишли таклифни Иқтисодиёт ва тижорат вазирлиги 1 августдан жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Қайд этилишича, ушбу чора экологик вазиятни яхшилаш ва автомобиллар техник ҳолатини назорат қилиш мақсадида жорий этилмоқда.

Қонун лойиҳаси қабул қилинса, техник кўрик кейинги уч йил ичида қайта жорий этилади.

Ҳозирги вақтда фақатгина йўловчи ва юк ташувчи транспорт воситалари, махсус ва ихтисослаштирилган транспорт воситалари мажбурий тартибда техник кўрикдан ўтказилади.

Мамлакатда жами 1 миллион 600 мингта транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган бўлиб, улардан 1 миллион 387 мингтаси (86,6%) 15 йилдан ортиқ фойдаланиш муддатига эга, уларнинг 90 фоизи ҳавонинг ифлосланишига олиб келадиган зарарли моддаларни чиқаради.

Шу сабабли, барча транспорт воситалари учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш экологик вазиятни яхшилаш учун шароит яратади, шунингдек, йўлларда хавфсизликни таъминлашга ёрдам беради.

Беш йилдан кўпроқ фойдаланаётган автомобиллар мажбурий тартибда техник кўрикдан ўтказилиши керак бўлади. ИИВ маълумотларига кўра, рўйхатдан ўтган автомобилларнинг 20 фоизи турли техник сабабларга кўра фойдаланилмаяпти. Уларни ҳисобга олмаганда, мажбурий техник кўрикдан ўтиш талабига тушадиган автомобилларнинг умумий сони 1 миллион 259 минг 849 тани ташкил этади.

Қирғизистонда автомобилларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш талаби 2012 йилдан бекор қилинган.

XS
SM
MD
LG