Ссылки доступа

Собиқ қамоқхона нозири Чимкентда опа-сингилни гуруҳ бўлиб зўрлашда гумонланмоқда


Маҳаллий ОАВ Чимкент полиция департаментига таяниб, 21 ва 15 ёшли опа-сингилни зўрлашда гумонланувчилар қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Собиқ қамоқхона нозири Чимкентда опа-сингилни гуруҳ бўлиб зўрлашда гумонланмоқда. КазТАГ агентлигининг аниқлик киритишича, ушбу иш бўйича жазони ижро этиш муассасаларидан бирининг собиқ ҳодими қўлга олинган.

Аввалроқ, "Сукут сақлама" жамғармаси, ҳамширалардан бирининг сўзларига таяниб, ўз жонига қасд қилишга уринган опа-сингил шифохонага ётқизилганини маълум қилган эди. Опа-сингилларнинг айтишича, уларни полиция ходими зўрлаган.

Маҳаллий ОАВ Чимкент полиция департаментига таяниб, 21 ва 15 ёшли опа-сингилни зўрлашда гумонланувчилар қўлга олингани ҳақида хабар берди. Гумонланувчилардан бири ИИВ тизимида ишлаган, дея таъкидлади ОАВ.

Сўнгги йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан содир этилаётган номусга тегиш ва бошқа жиноятлар ҳақидаги хабарлар кўпаймоқда.

Аввалроқ Талдиқўрғон шаҳар полициясининг собиқ бошлиғи Марат Қўштибоев ўз иш хонасида бир аёлни зўрлагани учун қўлга олинган эди.

XS
SM
MD
LG