Қозоғистонлик боксчи Назим Қизайбай Олимпиада бронза медалини қўлга киритди.
Ярим финалда 50 килограммгача бўлган вазн тоифасида Қизайбай хитойлик У Ю билан куч синашди ва 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Қозоғистонни яна иккита медаль кутмоқда. Аввалроқ юнон-рум курашчиси Демеу Жадраев ва боксчи Нурбек Оралбай финалга чиққан эди.
Бугунги кунда Қозоғистон терма жамоаси ёзги Олимпиадада биттадан олтин ва кумуш ҳамда учта бронза медалини қўлга киритган. Медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида Қозоғистон 30 ўриндадир. Ҳисобида 1 та олтин ва 2 та бронза бўлган Ўзбекистон делегацияси эса Хитой Тайпейи билан 38-ўринга тушиб кетди.
Олимпия ўйинларида медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 7 август куни пешқадам яна ўзгарди. АҚШ терма жамоаси Хитой халқ республикасини ортда қолдириб пешқадамликни такрор ўз қўлига олди. Кучли учликни мезбон Францияни ортда қолдирган Австралия якунлаб турибди.
Медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида Қозоғистон 30 ўриндадир.