Ссылки доступа

ОТБ Тожикистондаги "Сарбанд" ГЭСни модернизациясига $21 млн ажратади


Аввалроқ ОТБ ГЭСда мавжуд олтита энергоблокдан бештасини алмаштириш учун $136 млн ажратган эди.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Сарбанд ГЭСини модернизация қилиш учун 21 миллион долларлик грант ажратилади.

Ушбу маблағлар Тожикистонда электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтиришга йўналтирилади, деб хабар қилди 6 август куни банк матбуот хизмати.

ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бош директори Евгений Жуковнинг айтишича, "Сарбанд" ГЭСда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси Тожикистон ва қўшни давлатларга йўлантирилади.

Хатлон вилоятида жойлашган "Сарбанд" ГЭСини модернизация қилиш ОТБ кўмагида 2013 йилда бошланган. ОТБ ГЭСда мавжуд олтита энергоблокдан бештасини алмаштириш учун 136 миллион доллар ажратган. Банк маълумотларига кўра, 2019 йилда ГЭСни модернизация қилиш дастурига киритилмаган энергоблок ишдан чиққан. Энди ОТБнинг гранти ҳисобидан ушбу агрегат ҳам алмаштирилади.

Сарбанд электр станциясини модернизацияси 2026 йилда якунланиши керак.

XS
SM
MD
LG