Ссылки доступа

Қирғизистонда манзил-колонияларни бекор қилиш таклиф қилинмоқда


Манзил-колониялар тугатилгандан сўнг, у ерда сақланаётганларнинг барчаси пробация тизимига ўтказилиши режалаштирилган.

Қирғизистон Адлия вазирлиги Қирғизистонда манзил-колониялар институтини бекор қилишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда 6 август куни ўтказилган матбуот анжуманида адлия вазири Аяз Баетов маълум қилди.

Вазирнинг тушунтиришича, манзил-колониялар тугатилгандан сўнг, у ерда сақланаётганларнинг барчаси пробация тизимига ўтказилиши режалаштирилган.

"Воқеликка реал қараш керак. Бугунги кунда манзил-колониялар механизми жамиятнинг ҳозирги ҳолатига мос келадими? Бунга ишончим комил эмас. Биз ушбу механизмга сарфланаётган ресурслар, ушбу тизим эга бўлган инфратузилма ва манзил-колонияларда бўлган одамлар сонини таҳлил қилдик. Электрон билагузукли пробация ва манзил-колония ўртасида ҳеч фарқ йўқ," - деди у.

Баетовнинг таъкидлашича, манзил-колониялар ва пробация бир-бирини такрорлайдиган функциялардир. Вазир бу институт ислоҳ қилиниши кераклигини, ислоҳот фақатгина ҳукумат ва парламент кўмагида амалга оширилишини таъкидлади.

Ҳозирда Қирғизистонда 10 та манзил-колония мавжуд.

XS
SM
MD
LG