Бишкекнинг Биринчи Май тумани суди собиқ рақамли ривожланиш вазири Азамат Диканбаевга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартирди. Бу ҳақда унинг адвокати Қайсин Абакиров маълум қилди.
Суд 7 август куни Диканбаевни ҳеч қаерга кетмаслик шарти билан озод қилган.
Адвокатнинг айтишича, Диканбаев Давлат божхона хизматининг автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда "товарларни ноқонуний равишда олиб чиқиш (экспорт қилиш) билан шуғулланганликда айбланмоқда."
Собиқ вазир бу иш бўйича 2024 йил май ойидан бери изоляторда сақланаётган эди.
Бу Диканбаевга қарши қўзғатилган иккинчи жиноят ишидир. 2021 йилда у "Хавфсиз шаҳар" лойиҳаси бўйича келишувни узайтириш учун 30 минг доллар товламачилик қилишда гумонланиб ҳибсга олинган. Кейинроқ, 2022 йил февраль ойида адвокат Қайсин Абакиров Диканбаевни тўлиқ оқланганини маълум қилганди.
Диканбаев Давлат божхона хизматининг автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда "товарларни ноқонуний равишда олиб чиқиш (экспорт қилиш) билан шуғулланганликда айбланмоқда."