Жорий йилнинг олти ойида Тожикистонда 53 та жамоат ташкилоти ёпилди, деб хабар берди 8 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакат Адлия вазирлиги вакиллари.
3 та жамоат ташкилоти - "Тенг имкониятлар," "Парвин" ва "Нури удед Истаравшан" ННТлари суд қарори билан ёпилган. Уларнинг фаолиятида "жиддий камчиликлар" аниқланган.
Адлия вазирлигининг маълум қилишича, қолган 50 та ташкилот ўз хоҳишига кўра, асосан фаолиятини давом эттириш учун грантлар йўқлиги сабабли ёпилган.
Шу билан бирга, биринчи ярим йилликда 48 та янги жамоат ташкилоти рўйхатга олинган.
Тожикистонда жамоат ташкилотларининг ёпилиши кўплаб халқаро ташкилотлар, жумладан, Европа Иттифоқи ваколатхонаси томонидан хавотир билан қабул қилинмоқда.
Тожикистонда жами 2 мингдан ортиқ жамоат ташкилотлари фаолият юритмоқда.
Аксар ННТлар ўз хоҳишига кўра, асосан фаолиятини давом эттириш учун грантлар йўқлиги сабабли ёпилган.