Қирғизистон Миллий банки 8 август куни валюта бозорида 51 миллион 650 минг доллар сотди. Бу ҳақда молиявий регулятор сайтида хабар берилган.
Қирғизистон Миллий банки маълумотларига кўра, жами 19 млн доллар битим тузилган санада ҳисоб-китоб билан, 32 млн 650 минг доллар эса битим тузилган санадан фарқли ҳисоб-китоб санаси билан сотилган. Умуман олганда, ҚР Миллий банки 2024 йил бошидан буён валюта бозорида 90 миллион 150 минг доллар сотди.
Қирғизистон Миллий банки долларнинг сўмга нисбатан курси ошиши фонида хорижий валютани сотмоқда. Регулятор маълумотларига кўра, 9 август ҳолатига долларнинг расмий курси 85,1 сўмни ташкил этади. Охирги марта регулятор июнь ойида 6 миллион 650 минг доллар сотган.
Регулятор долларнинг сўмга нисбатан курси ошиши фонида хорижий валютани сотмоқда.