Қозоғистон терма жамоаси Париж Олимпиадасида еттита медални қўлга киритди. Парижда қозоғистонлик спортчилар битта олтин, учта кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритди.
Олтин медаль: Елдос Сметов, дзюдо (60 кг гача).
Кумуш медаллар: Наримон Қурбонов, спорт гимнастикаси; Демеу Жадираев, юнон-рум кураши (77 кг); Нурбек Оралбай, бокс (92 кг).
Бронза медаллар: Ислом Сатпаев ва Александра Ле, милтиқдан отиш; Гусман Қирғизбоев, дзюдо (66 кг); Назим Қизайбай, бокс (51 кг).
Анъанавий равишда катта умид боғланадиган бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси Париждан битта ҳам олтин медалсиз қайтди. Шундай қилиб, қозоғистонлик боксчилар кетма-кет иккинчи Олимпиадада олтин медални қўлга кирита олмаганлар.
Аввалги, Токиода ўтказилган Олимпиадада Қозоғистон терма жамоаси саккизта бронза медалини қўлга киритганди.
Анъанавий равишда катта умид боғланадиган бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси битта ҳам олтин медалсиз қайтди.