Ссылки доступа

Ўтган йилдан буён Иссиқкўл 28 минг тонна чиқиндидан тозаланган


Иссиқкўлда бетартиб қурилган дам олиш масканлари, улардан чиқадиган оқава сувлар кўлни ифлослантирмоқда, балиқ овловчи браконерлар кўлнинг ноёб экологиясига путур етказмоқда.

Жорий йил бошидан буён Иссиқкўлдан 6 тоннага яқин чиқинди ва 40 минг метр балиқ овлаш тўрлари олинган. Ўтган йили жами 22,5 минг тоннадан ортиқ чиқинди ва 218 минг метр тармоқ тозаланганди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти маъмурияти хабар берди.

Маъмуриятнинг таъкидлашича, қонун билан тақиқланган бўлса-да, браконерлик ва кўлни ифлослантириш давом этмоқда.

"Экспертларнинг фикрича, дам олувчилар қолдираётган ахлатлар Иссиқкўлга жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунинг учун биз барча шаҳарликлар ва дам олувчиларни кўлга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга чақирамиз," - дейилади маъмурият хабарида.

Ўтган йилнинг июнь ойида президент Садир Жапаров кўл жуда ифлосланганини эълон қилиб, тўрларни ташлаб кетаётган браконерларга қарши чора кўриш ва кўлни тозалаш бўйича кўрсатма берган эди.

Иссиқкўлда бетартиб қурилган дам олиш масканлари, улардан чиқадиган оқава сувлар кўлни ифлослантирмоқда, балиқ овловчи браконерлар кўлнинг ноёб экологиясига путур етказмоқда.

"Иссиқкўл" биосфера қўриқхонаси Қирғизистонда қонун билан алоҳида муҳофаза қилинадиган миллий аҳамиятга эга табиий ҳудуд ҳисобланади. 2001 йилда у ЮНЕСКОнинг "Инсон ва биосфера" дастури доирасида Бутунжаҳон биосфера қўриқхонаси тизимига киритилган.

XS
SM
MD
LG